» » Dars beraman deb dars olgan o'qituvchi

Dars beraman deb dars olgan o'qituvchi

admin | 0 комментариев | 21 просмотров
04
09
2019
Dars beraman deb dars olgan o'qituvchi
0 голосов
  • KINO KO'RISH
  • SERIAL QISMLARI
Диний илмлардан хабардор бир аёл бўлган экан. У университетда аёлларга дарс берар эди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди:

- Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак.

Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади.
Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва:

- Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан турмуш қуриб яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим.

Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия:

- Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва ҳеч қачон кўрмаганман. Биласизми, келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас.

BIRINCHI BIZDA"Dars beraman deb dars olgan o'qituvchi"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

Прокомментировать
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
2018-2019 www.Seriallar.com №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать