» » Qiz bolaning taqdiri

Qiz bolaning taqdiri

admin | 0 комментариев | 50 просмотров
02
09
2019
Qiz bolaning taqdiri
0 голосов
  • KINO KO'RISH
  • SERIAL QISMLARI
Қиз боланинг тақдири тўлови кўп бозорми,Бўй етса сепига деб шунча нарса даркорми,
Дин дерлар, насаб дерлар асли молга хушторми,

Қиз узатсам Фотимадек (розияллоҳу анҳо), олгувчи Али(розияллоҳу анҳу) борми?


Сандиғини тўлдириб тошли кўйлак қилмасам,
Жавонига сиғгунча коса - чойнак қўймасам,
Эшигу, деразага зарпардалар илмасам,

Қиз узатсам Фотимадек (р.а), олгувчи Али(р.а) борми?


Бўлмаса миллион сўмлик, ўша ётоқ дивани,
Сепига қўшилмаса ё хорижнинг жавони,
Оғримасми гиламсиз, юрганда ҳам товони,

Қиз узатсам Фотимадек (р.а), олгувчи Али(р.а) борми?


Ҳазрати Фотимага берилган битта болиш,
Тош тегирмон ва мешча, битта кичик сув идиш,
Мен шундай сеп тахласам, қилмасларми ҳеч нолиш,

Қиз узатсам Фотимадек (р.а), олгувчи Али(р.а) борми?

Кўнгилларда уйғонса агар дунё истаги,
Хизматкор керак деса, ё қўлига дастаги,
Тушармикин ёдларига Фотиманинг(р.а) пўстаги,

Қиз узатсам Фотимадек (р.а), олгувчи Али(р.а) борми?

Уйига киришганда, эгилсада бўйлари,
Аллоҳ ризоси бўлса, иккисининг ўйлари,
Тўрт юз етмиш дирҳамга бўлиб ўтса тўйлари,

Қиз узатсам Фотимадек (р.а), олгувчи Али(р.а) борми?


Кўнармикин қилмасам қўша- қўша тоғора,
Бўлармикин чалинмаса карнай-сурнай, ноғора,
Саловатлар айтилса тўйларида минг бора,

Қиз узатсам Фотимадек (р.а), олгувчи Али(р.а) борми?

Али-ю, Фотимадек(р.а) кўзларимни қувнатиб,
Қанийди, яшасалар мунг кўнглимни яйратиб,
Замон урфини қўйинг Саодат асрига қайтиб,

Қиз узатсам Фотимадек (р.а), олгувчи Али(р.а) борми?

Сабру- қаноат бўлсин устидаги либоси,
Юзларидан ёғилса иймонию, ҳаёси,
Иккисидан бўлсинда Аллоҳнинг Ўзи рози,

Қиз узатсам Фотимадек (р.а), олгувчи Али(р.а) борми?

BIRINCHI BIZDA"Qiz bolaning taqdiri"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

Прокомментировать
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
2018-2019 www.Seriallar.com №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать